Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши 141 хил вакцина: кафолат йўқ, аммо умид бор...

Коронавирусга қарши 141 хил вакцина: кафолат йўқ, аммо умид бор...

Фото: RT

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг айтишича, дунё олимлари коронавирусга қарши 141 хил вакцина устида синовлар ўтказишмоқда.

Бу дориларнинг ҳеч бири вирусдан тўлиқ ҳимоялашига кафолат йўқ, бироқ умид бор, деди ташкилот раҳбари «The Washington Post»да чиққан мақоласида. Гебрейесус айрим олимларни алоҳида таъкидларкан, улар муваффақиятга эришишига саноқли ойлар қолганига умид билдирди.

Тедрос Адҳаном Гебрейесус. Фото: «Dv.ee»

«АҚШ, албатта, ЖССТ ташкил этилганидан бери энг муҳим ҳамкорлардан эди. Дунёдаги миллионлаб инсонларнинг ҳаётини яхшилаш учун биргаликда ишлаганмиз», — дейилади мақолада.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги инқирозни бартараф этишда жаҳон ҳамжамияти нечоғлиқ ҳамкорликка муҳтожлигини коронавирус пандемияси ҳам кўрсатди. Гебрейесус қўшимча қилишича, коронавирус ҳақида дастлабки маълумотлар пайдо бўлиши биланоқ унга қарши вакцина ишлаб чиқишга киришилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг