Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинган ходим ҳамкасбларининг 90 фоизига касалликни юқтириши мумкин — эксперт

Коронавирусга чалинган ходим ҳамкасбларининг 90 фоизига касалликни юқтириши мумкин — эксперт

Фото: «ICanChoose»

Инфекционист Евгений Тимаковнинг таъкидлашича, офисда ишловчи ходим коронавирусга чалинган бўлса, ҳамкасбларининг 90 фоизига вирусни юқтириши мумкин.

Врачнинг фикрича, коронавирус юқиши хавфи энг юқори жой шамоллатиш яхши йўлга қўйилмаган, одам кўп тўпланадиган ёпиқ бинолар, офислар бунга яхши мисол бўлади.

Касалликни кўчада юқтириб олиш хавфи жуда паст. Ҳатто дўконлар ҳам, агар ниқоб тақиб борилса, унчалик хавфли эмас.

Тимаков шу боис офис ходимларни масофадан ишлашга ўтказишни таклиф қилмоқда. Агарда қандайдир сабабларга кўра, бу имконсиз бўлса, ходимларни тиббий тез-тез кўрикдан ўтказиб туриш керак. Имкониятга қараб, алмашиб ишлашга ўтиш, хоналарни эса мунтазам ва узоқ вақт шамоллатиб туриш лозим. Қолаверса, офисдаги мебель ва техникаларни кун давомида бир неча марта антисептиклар билан зарарсизлантириб туриш тавсия қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг