Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан сақловчи замонавий ниқоб кашф этилди

Коронавирусдан сақловчи замонавий ниқоб кашф этилди

Фото: «РИА Новости»

Сербия компанияси COVID-19дан ҳимояланиш учун кумушдан тайёрланган инновацион ниқобни ихтиро қилди. Маҳсулот октябрнинг ўрталарида сотувга чиқарилади, дея хабар берди мамлакат савдо-саноат палатаси.

Инновация Сербиянинг иккита йирик «Koloid» ва «Galenika farmacija» корхоналари ҳамкорлиги натижасида юзага келди.

«Кумуш ниқоб замонавий нанотехнологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Боз устига, кумуш ва цеолит (минерал) ионлари ультратовушли ионлаш орқали тўқималарга қўшилади. Бу қўшимча ҳимоя билан таъминлайди. Ниқоб катталар ва болалар учун ишлаб чиқарилади. Октябрнинг ўрталаридан сотувга чиқарилади», — дейилади хабарда.

Сербия соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 33 479 нафар COVID-19 бемори қайд этилди, 749 киши вафот этди. Кейинги вақтларда ўлим ва касалланиш даражаси камаймоқда. Душанбадан сешанбагача 65 кишида коронавирус аниқланган, битта бемор ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг