Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан кунлик ўлимлар сони яна оша бошлади

Коронавирусдан кунлик ўлимлар сони яна оша бошлади

2021 йил 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146459 (+844) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

70 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
39 нафари Андижон вилоятида,
21 нафари Бухоро вилоятида,
51 нафари Жиззах вилоятида,
25 нафари Қашқадарё вилоятида,
16 нафари Навоий вилоятида,
36 нафари Наманган вилоятида,
91 нафари Самарқанд вилоятида,
24 нафари Сирдарё вилоятида,
92 нафари Сурхондарё вилоятида,
73 нафари Фарғона вилоятида,
39 нафари Хоразм вилоятида,
98 нафари Тошкент вилоятида,
169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1002 нафарни ташкил қилди.

18 август куни 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19586 нафарга етди. Кеча уларнинг 375 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12168 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 132 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг