Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус: Туркияда энг қуйи кўрсаткич қайд этилди

Коронавирус: Туркияда энг қуйи кўрсаткич қайд этилди

Фото: «Civilnet.am»

Туркияда ўтган бир кеча-кундузда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 948 кишига кўпайди, 28 киши вафот этди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

Бу 25 мартдан бери Туркияда қайд этилган энг қуйи кунлик кўрсаткич ҳисобланади.

«Бугун 948 та янги ҳолат аниқланди, жами касалланганлар сони — 158 762 киши. 28 нафар бемордан айрилдик, жами вафот этганлар сони — 4397 киши. 1492 нафар бемор тузалди, жами — 121 507 киши», — деб ёзади Кожа «Twitter»да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг