Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус ташхиси қўйилган 79 ёшли бемор вафот этди

Коронавирус ташхиси қўйилган 79 ёшли бемор вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари 39тага етди. 

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли Х.Б. (эркак киши) жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан коронавирусга намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Унга «COVID-19», юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг