Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: дунё бўйича аҳвол қандай?

Коронавирус: дунё бўйича аҳвол қандай?

Фото: «Wosoft.ru»

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 545 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 229 миллион 373 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 705 мингдан зиёд киши вафот этган (22.09.2021 йил Европа вақти билан соат 17:06 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 545 201 янги ҳолати аниқланди.

7 797 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг (23.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 230 миллион 156 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 720 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 42,034 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,531 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (21,247 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,496 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Россия (7,333 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 6 миллиард 005 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг