Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Касаллик яна авж олиши мумкинми?

Касаллик яна авж олиши мумкинми?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди.

— Коронавирус қайд этилишида пасайиш тенденциясини учта жиҳат билан баҳолаш мумкин:

  • коронавирусдан соғайганлар сони кундан кунга ортиб бораётгани;
  • коронавирусга қарши вакциналарнинг дастлабки дозаларини олганлар ва тўлиқ эмланганлар сони ортгани;
  • коронавирус касаллиги охирги авж олган даврида иммун тизими ночор бўлган аҳоли қатлами касалликни юқтириб улгурди ва аҳоли орасида иммунитет даражаси бирмунча юқориларгина касалликка чалинмай қолдилар.

Энди иммун тизими кучсиз бўла туриб касалланмай қолганлар ҳисобидан касаллик қайд этилиши яна кўтарилиши мумкин.

Жамоавий иммунитетни шакллантирмай туриб (касалланиб ёки эмланиб) эпидемик вазиятнинг барқарорлигига эришиб бўлмайди. Касалланганлик ёки касалланмаганликдан қатъий назар эпидемик кўрсатмага асосан коронавирусга қарши эмланиш шарт, — дейди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг