Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантиндаги француз чекаман деб тоғларда адашиб қолди

Карантиндаги француз чекаман деб тоғларда адашиб қолди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Перпиньянда истиқомат қилувчи француз коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин вақтида сигарета олгани Испанияга кетади ва Пиренейда адашиб қолади.

Франция чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи кашандалар сигаретани кўпинча Испаниядан харид қилишади. Чунки у ерда сигарета анча арзон. Карантинга қарамай, француз тоғ орқали пиёда йўлга чиқади. Тоғда йиқилиб, маймунжон буталарига ўралиб қолгач, ёрдам чақиришга мажбур бўлади.

Кашандани қутқариш учун вертолёт жалб этилади. «Ҳолдан тойган, совуқдан титраётган эркакни чегара яқинидан топдик», дейди полиция. Энди у карантин қоидаларини бузгани учун 135 евро жарима тўлайди.

Европа коронавирус пандемияси марказларидан бирига айланди. 627 мингдан зиёд юқтириш ҳолати қайд этилди, 46 минг киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг