Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ ўлимнинг юқори 5% даражаси туфайли ташвишга тушган

ЖССТ ўлимнинг юқори 5% даражаси туфайли ташвишга тушган

Фото: newsweek.com

ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирус касаллигидан ўлим даражаси тахминан 5% ни ташкил этмоқда. Юқтирганларнинг аксарияти Европа Иттифоқига аъзо давлатларда истиқомат қилади.

Италияда ўлим даражаси пасайган, аммо бу расмийларнинг изоляция чораларини бекор қилишини англатмайди.

Буни Бош вазир Жузеппе Конте эълон қилди: «Биз мутахассисларнинг фикрига таяниб енгилликларни аста-секин жорий қиламиз. Бу қачон юз беради, аниқ айтолмайман, аммо ҳар ҳолда, карантин бутун мамлакат бўйлаб 13 апрелгача амал қилади».

Испанияда коронавирусдан қарийб 10 минг киши вафот этди, бу Пекиннинг расмий ўлим кўрсаткичидан уч баравар кўп.

Мамлакатнинг катта шаҳарлари кўчаларида дала шифохоналари жойлаштирилган ва кўплаб нодавлат ташкилотлар, хусусан, «Чегара билмас шифокорлар» ҳамкасбларига ёрдам беришмоқда.

Франция тарихидаги мисли кўрилмаган, асосан Париж ва Элзас шаҳарларидан Бретан ва Аквитания каби инфекциядан оз зарар кўрган ҳудудлар йўналиши бўйича эвакуация бўлмоқда.

Куни кеча маълум бўлишича, фақат шифохоналарда бир кунда 500 дан ортиқ одам инфекция оқибатида вафот этган.

Парламентдаги тингловда Франция Бош вазири Эдуар Филипп: «Биз изоляция чораларини босқичма-босқич юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз, бу борада мутахассислар ва шифокорлар ишламоқда. Мамлакатнинг турли қисмларида инфекция даражаси, шунингдек, ташхис чоралари даражаси ҳисобга олинади ва ёш омили ҳисобга олинади», деб айтиб ўтди.

Британияда, бошқа мамлакатларда бўлгани каби армия ҳам коронавирусга қарши курашда кўмак бермоқда.

Қироллик Қуролли кучлари, хусусан, ҳаво кучлари бўлинмалари оғир беморларни бўш реанимация жойлари бор шаҳарларга етказиш учун сафарбар этилган.

Умуман олганда, мамлакатда ушбу касалликка чалинганлар сони ўттиз минг кишига яқинлашмоқда, вафот этганлар сони икки минг уч юздан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг