Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ кимлар ҳалиям коронавирус олдида заиф қолаётганини маълум қилди

ЖССТ кимлар ҳалиям коронавирус олдида заиф қолаётганини маълум қилди

Фото: «Ifoundmydoctor.com»

Дунё бўйича ҳаддан ташқари кам одамлар COVID-19 билан касалланишди, аксарияти вирус олдида заиф қолмоқда, шу боис ҳушёрликни йўқотмаслик керак, деди ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан.

«Камдан-кам одамлар вирусни юқтириб олиб, иммунитет ҳосил қилишди. Дунё аҳолисининг аксар қисми вирус олдида заиф қолаётганини ёдда тутиш керак», — деди Райан Женеведа бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда одамларнинг муайян гуруҳлари орасида вирус тарқалиши катта хавф солмоқда. Шу боис ЖССТ ҳаммани вазиятга масъулият билан ёндошишга, имкон қадар одамлар гавжум жойларга бормасликка ва ниқоб тақишга чақирмоқда.

«Сокинлик тўфондан чиққанимизни билдириши мумкин... Лекин тўфоннинг марказида бўлишимиз мумкинлигини ҳам унутмаслигимиз керак», — дея қўшиб қўйди ЖССТ дастури директори.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича 20 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 737 минг нафари вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг