Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар 15 сонияда бир инсон коронавирусдан вафот этмоқда

Ҳар 15 сонияда бир инсон коронавирусдан вафот этмоқда

Фото: «UC Berkeley News»

Жаҳонда ҳар 24 соатда ўртача 5900 нафар коронавирусга чалинган бемор дунёдан кўз юмяпти, бир соатда — 247, ҳар 15 сонияда — бир ўлим! 

5 август ҳолатига коронавирус қурбонлари сони 705 минг нафардан ошди. Бу борадаги антирейтинг етакчилари — АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Мексика.

Коронавирусга чалинганлар жами сони 18,75 млн.дан ошди. Энг кўп беморлар АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Россия ва ЖАРда.

Кеча дунё бўйича 254 988 нафар янги касал аниқланди, бу бир кун аввалгидан (199 917) анча кўп.

Кеча коронавирусдан вафот этган сони 6298 нафарга етди, бу бир кун илгаригидан қарийб икки мингтага кўп. Шунинг баробарида тузалганлар сони ҳам юқори бўлди: 4 августда — 231 813, 3 августда — 203 806 нафар бемор.

«Worldometer»дан олинган сўнгги маълумотга кўра (05.08.2020, соат 19:30), жаҳон бўйича коронавирусни юқтиришлар жами 18 756 880 тага етди, вафот этганлар — 705 414, соғайганлар — 11 966 727 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг