Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов Доғистонда аҳвол жуда оғирлигини билдирди

Ҳабиб Нурмагомедов Доғистонда аҳвол жуда оғирлигини билдирди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов коронавирус сабаб юзага келган оғир вазият туфайли Доғистон халқига мурожаат билан чиқди.

«Доғистонда аҳвол жуда оғир. Шифохоналар касалларга тўлган, жуда кўплаб қурбонлар бор. Айнан ҳозир бирлашадиган вақтимиз келди. Тартиб ва интизомни намойиш қилиш вақти келди. Фақат бирлашган ҳолда бу вирусни енгиш мумкин.

Шифокорлар ва уларнинг талабларига қулоқ тутишимиз керак. Чунки улар вазиятни яхши билишади. Улар касал бўлишимизни хоҳламайди, шифохоналар тўлиб кетишини истамайди. Шундоқ ҳам у ерда жой етмаяпти, тиббий жиҳоз ва дори-дармонлар етишмаяпти. Нафақат Доғистон ёки Россия, бутун дунё бунга тайёр эмас эди...

Бу касалликни енгиб ўтган ўнлаб мамлакатлар бор. Улар фақат бирлашган ҳолда ва шифокорлар гапига қулоқ солган солиб, уни енгиб ўтди. Бу энди бошланган вақтда Доғистондаги кўпчилик шифокорларнинг гапига ишонишмади. Бундан кимлардир манфаатдорлигини айтишди, билмадим бу вазиятдан кимлар манфаатдор бўлиши мумкин? Ҳамма касалланяпти, фаррошмисан ёки президент, фарқ йўқ, касаллик барчага юқмоқда...

Жуда оғир вазият. Яқин қариндошларимнинг 20 нафардан ортиғи реанимацияга тушди. Уларнинг кўпчилиги энди йўқ, жуда кўплаб танишларим, яқин дўстларимнинг ота-оналари вафот этди. Биз ёшларда иммунитет бор, бироқ кексалар буни жуда оғир ўтказмоқда. Ота-оналаримиз, бобо-бувиларимиз ҳақида ўйланг...» — деди Ҳабиб ўз мурожаатида.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус қайд этилганлар сони қарийб 300 мингни ташкил этади. Мамлакатда ҳар куни 10 мингга яқин касалланиш ҳолати аниқланмоқда. Шу вақтга қадар 2 800дан ортиқ киши вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг