Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғарб нега Россия вакцинасини тан олишни хоҳламаяпти?

Ғарб нега Россия вакцинасини тан олишни хоҳламаяпти?

Фото: «Embed.dailystorm.ru»

Россиянинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга бўлган ёндашуви вақти келиб ўз самарадорлигини исботлайди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди бош директори Кирилл Дмитриев «CNN» эфирида маълум қилди.

«Олти ойдан сўнг препарат муваффақиятли деб топилса, нима учун айрим давлатлар уни кўр-кўрона рад этгани ҳақида кўп саволлар пайдо бўлади», — деди у. Дмитриев бу дунёдаги илмий эмас, сиёсий вазият билан боғлиқлигини таъкидламоқда: «Агар Россия АҚШ бозорига сувни чиқарадиган бўлса, унинг хавфсиз эмаслиги, унга ароқ қўшилгани ёки рецепт ўғирланганини иддао қилишлари эҳтимолдан холи эмас».

Унинг фикрича, Россия «эртагаёқ ўн миллионлаб одамларга вакцина қилмоқчи эмас. Уни секин-аста ва эҳтиёткорлик билан қўллай бошлашади». Бироқ Кирилл аллақачон ўзи, рафиқаси ва ота-онаси эмланганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг