Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон қарийб юз минг маҳбусни қамоқдан озод қилди

Эрон қарийб юз минг маҳбусни қамоқдан озод қилди

Фото: AP Photo/Ebrahim Noroozi

Эрон коронавирус туфайли 100 мингга яқин маҳбусни вақтинча қамоқхоналардан озод қилди, деди мамлакат суди вакили Ғуломҳусайн Исмоилий.

«Бугунги кунга қадар 100 мингга яқин маҳбус озод қилинди», деди у Эрон телеканалига берган интервюсида.

Эронда коронавирус тарқалишининг «иккинчи тўлқини» ҳақидаги расмий баёнотлари фонида суд тизими вакили «озод қилишнинг иккинчи тўлқини» бошланганини эълон қилди.

Ҳозирги вақтда Эронда 38,3 мингдан ортиқ инфекция ҳолати аниқланган, улардан 2640 таси ўлимга олиб келган. Шу билан бирга, тахминан 12,3 минг киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг