Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг оғир аҳволдаги беморларга ҳам ёрдам беради... Британияда COVID-19га қарши дексаметазон синовлари яхши натижа берди

Энг оғир аҳволдаги беморларга ҳам ёрдам беради... Британияда COVID-19га қарши дексаметазон синовлари яхши натижа берди

Фото: DW

Оксфорд университети олимлари ўтказган дексаметазон стереоид препарати клиник синовлари яхши натижа берди.

Дексаметазон синовларига 175 та касалхонадан 11 500 киши жалб этилди. Маълумот берилишича, ўта оғир аҳволдагилар — ўпкасини сунъий вентиляциялаш талаб этиладиган беморларда ушбу дори ўлим хавфини 41 фоизга пасайтирган.

Британ олимлари муваффақиятини россиялик тиббиёт фанлари доктори, профессор Василий Власов шундай изоҳлади:

«Дексаметазоннинг улкан даволаш хусусияти мавжудлиги ҳақида Буюк Британиядан келган янгилик биз учун кутилмаган хабар эмас. Бироқ бу ажойиб натижани тасодиф маҳсули ҳам деб бўлмайди, ахир унга эришгуча британ олимлари жуда катта ва сифатли тадқиқот олиб боришди, дорини коронавирусни даволашда ишлатиш мумкинлигини исботлашди».

Профессорнинг қўшимча қилишича, дексаметазоннинг жуда муҳим бир афзаллиги бор, яъни коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморларга жуда катта нафи тегадиган биринчи дори бўлишидан ташқари, ОАВларда шов-шув қилинаётган бошқа дорилардан тубдан фарқ қилади.

Василий Власовнинг айтишича, дексаметазон — жуда яхши маълум бўлган, хавфсиз ва арзон дори. Бу эса жаҳондаги жуда кўплаб беморларнинг ҳаётдан умид қилишларига имкон беради. Таъкидланишича, Саратов (Россия)да профессор Ю.Шварц COVID-19га чалинган беморларни даволашда дексаметазондан фойдаланиб келяпти.

Албатта, қайси дорини қайси касалликларда ишлатиш бўйича аниқ чегаралар белгилаб қўйилган. Бироқ коронавирусга курашишда, ҳали стандарт даволаш воситаси йўқлиги, беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун, истисноларга мажбурмиз, таъкидлади профессор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг