Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубай юртимизга коронавирусни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини тақдим этди

Дубай юртимизга коронавирусни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини тақдим этди

Фото: «Medikforum.ru»

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида қатор соҳалар билан бирга тиббиёт йўналишида ҳам кўп томонлама ҳамкорлик бўйича келишиб олинган эди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида имзоланган мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш доирасида техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандумида ҳам қатор масалаларга аниқлик киритилган.

Ушбу Меморандум доирасида куни кеча Дубай Амирлиги ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига умумий қиймати 723 миллион сўмга тенг бўлган коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этилди. ССВнинг маълум қилишича, улар орасида ўпкани доимий ижобий босим билан сунъий шамоллатиш тартиби учун махсус ниқоблар, тиббий муолажаларда қўлланиладиган Эноксапарин натрий ва Цефосон эритмалари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг