Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантин қоидаларига умуман риоя қилмай қўйганлар кўпайди – ИИББ

Карантин қоидаларига умуман риоя қилмай қўйганлар кўпайди – ИИББ

Фото: Xabar.uz

Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси томонидан карантин чораларини юмшатиш бўйича қарор қабул қилингач, бир қатор ҳамюртларимиз санитария-эпидемиология қоидаларига умуман риоя қилмай қўйдилар, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, шаҳримиз кўчаларида тиббий ниқоб тақмаган ёки уни тўғри тақмасдан юрган фуқароларни учратиш мумкин.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва санитария-эпидемиология назорати хизмати ишчиларидан эслатма берилган:

  • Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига («Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш») биноан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мисол тариқасида ўтган шанба ва якшанба кунлари жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрган фуқаролар бўйича маълумотлар келтириб ўтилган:

  • 16 май куни Тошкентда жами 144, 17 май куни эса – 104 киши жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юришган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг