Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда карантин вақтида «ҳашар» уюштирилгани айтилмоқда

Андижонда карантин вақтида «ҳашар» уюштирилгани айтилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон бўйлаб карантин тадбирлари эълон қилинган ва бунга амал қилмаганлар жазога тортилаётган бир шароитда Андижон вилоятида бир қатор бюджет ташкилотлари ходимлари кўча тозалашга олиб чиқилгани айтилмоқда. «Xabar.uz» тасарруфига жараён акс этган фотосуратлар келиб тушди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Маълум бўлишича, бугун, 31 март куни ҳашар баҳонасида ободонлаштириш ходимларидан ташқари банкирлар, молиячилар, ҳокимият ходимлари кўча тозалашга олиб чиқилган.

Манбанинг хабарига кўра, ҳокимият мансабдорлари томонидан улар эрта тонгдан «ҳашар»га олиб чиқилган. Ободончилик ишлари аэропортдан то шаҳарнинг  марказий кўчаларигача олиб борилмоқда, шунингдек, Хўжаобод туманида қурилаётган «Андижон шаҳарчаси» массивида «ҳашар» авжига чиққан.

Коронавирус пандемияси хавф солиб турган бугунги синовли кунларда ҳеч бир сабаб инсонларнинг ҳаётини хавфга қўйиб, бундай «ҳашар»ларда тўплашга мажбур қилмаслиги керак. Ҳолбуки, Андижоннинг ўзида бир нечта шифохона каратинга олинган, шаҳарга кириш-чиқиш ёпилган, энг асосийси, шу шаҳарнинг ўзида ўнга яқин бемор даволанмоқда.

Тегишли ташкилотлар ушбу ҳолатни ўрганиб, вазиятга холис баҳо беришларини кутиб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг