Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

30 сентябрь. Юртимизда коронавирус беморлари сони камаймоқда

30 сентябрь. Юртимизда коронавирус беморлари сони камаймоқда

Фото: «Twitter.com»

Шу йилнинг 30 сентябрь куни мамлакатимизда 471 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 470 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 487 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 825 нафар бемордан 53 457 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2898 нафар бемордан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг