Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

26-ўлим. Қорақалпоғистонлик 62 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

26-ўлим. Қорақалпоғистонлик 62 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи, 62 ёшли Б.Я. (эркак) жорий йил 10 июнь куни Қозоғистондан келганлиги сабабли Карантин марказига жойлаштирилган.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, 15 июнь куни эса ҳамроҳ касалликлари туфайли Яккасарой туман шифохонасига ётқизилган.

19 июнь куни унда коронавирус аниқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда ўтган кунлар давомида реанимация бўлимида бўлган.

Унга юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги каби қатор касалликлар бўйича ташхис қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 5 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи етакчи шифокорлар, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, бу учинчи кун ичидаги олтинчи ўлим ҳолати. 28 июнь куни коронавирус инфекцияси қайд этилган икки бемор вафот этган эди. Кеча, шунингдек, бухоролик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмагани хабар қилинганди. Бугун эса Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг