Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 сентябрдан қўшни мамлакатга кириб-чиқиш чеклови бекор қилинди

1 сентябрдан қўшни мамлакатга кириб-чиқиш чеклови бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида давлат раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Унга кўра бир қатор фаолият турларига рухсат берилди.

Шунингдек, йўналишли таксилар ва мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига рухсат берилди.

Айрим карантин чекловлари эса 2020 йил 5 сентябрдан кейин ҳам сақлаб қолинди.

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига биноан 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади ва қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

  • охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
  • Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
  • мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг