Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаев номзоди бир овоздан маъқулланди

Зойир Мирзаев номзоди бир овоздан маъқулланди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзолари Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган 24-Денов сайлов округидан депутат Мирзаев Зойир Тоировичнинг номзодини тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев ўтган йилнинг октябр ойида Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг