Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар парламентига раис сайланди

Ёшлар парламентига раис сайланди

Моҳистара Муҳаммадюнусова.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг видеоконфренцалоқа тарзида биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги масала – Ёшлар парламенти раиси лавозимига Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилхом қизи номзоди кўриб чиқилди.

Моҳистара Муҳаммадюнусова 1995 йил Андижон вилояти Марҳамат туманида таваллуд топган. У БМТнинг юксак минбарларида дадил чиқишлар қилган шижоатли ёшлардан бири, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент шаҳридаги Вебстер (Webster) университетида таҳсил олган. Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши инглиз тили бўйича тренер координатори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти методик таъминот бўлими бош мутахассиси, ушбу институтнинг илмий бўлими бош илмий ходими, Республика «Қизлар овози» клуби бош координатори бўлиб фаолият юритган. Шунингдек, Стенфорд университетида ташкил этилган «Халқаро аёллар саломатлиги ва инсон ҳуқуқлари» курси тингловчиси ҳам ҳисобланади.

Муҳаммадюнусова Моҳистара Муҳаммадилҳом қизи Ёшлар парламенти раиси сифатида бир овоздан маъқулланди.

Мажлисда Ёшлар парламенти раиси ўринбосари – комиссия раисларини ва Ёшлар парламенти котибини сайлаш, Ёшлар парламенти Регламенти ҳамда иш режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг