Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш қизларни бўралатиб сўккан МФЙ раисининг «иши» судга оширилди

Ёш қизларни бўралатиб сўккан МФЙ раисининг «иши» судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Музработ тумани «Фидокор» МФЙ раиси Ғ.Мамадиев «Дамас» русумли автомашинани тўхтатиб, унда кетаётган бир неча нафар аёлларни мажбуран тушириб олиб, уларни «пахтага чиқмаётганлик»да айблаш асносида уятсиз сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилгани акс этган видеолавҳа тарқалганидан хабарингиз бор. Мазкур ҳолат прокуратура томонидан ўрганилаётганини ҳам маълум қилгандик. 

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбарининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат ўрганилиши натижасида «Фидокор» МФЙ раиси Ғ.Мамадиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган. Айни пайтда тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Музработ тумани маъмурий судига юборилган.

Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси «Ҳақорат қилиш» (яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш) дея номланиб, унга кўра шахс энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима жазосига тортилиши мумкин.

Алоҳида қайт этиш керак, прокуратура жавобида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши баёнотига таъкид этилган гўёки раис «...маҳалланинг 11 нафар хотин-қизлари шартнома асосида пахта теримига чиқиши тушунтиргани», бироқ «...фуқаролар бу тушунтиришларга эътибор қилмасдан, МФЙ раисига нисбатан истеҳзоли кулиб, калака қилгани» хусусида ҳеч гап йўқ.

Демак, бу каби ҳолатлар кузатилмаган. Бундан англашиладики, Маҳалла кенгаши МФЙ раисларига «адабий адвокатлик» қилиши эмас, вазиятга холис ёндошиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Вассалом.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг