Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ССВ «Йилнинг энг яхши шифокори» танлови ғолибларини тақдирлади

ССВ «Йилнинг энг яхши шифокори» танлови ғолибларини тақдирлади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиётнинг турли йўналишларида ўтказилган «Йилнинг энг яхши шифокори» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов очди.

Соҳани молиялаштириш ҳажми ҳам бир неча баробарга оширилди. Масалан, 2017 йилда соҳага 7,1 триллион сўм йўналтирилган бўлса, 2019 йилда соҳага 12,1 триллион сўм йўналтирилди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт объектларини қурилиш-таъмирлаш ишларига ажратилаётган маблағлар миқдори 3 баробарга ортди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Тиббиёт ходимларининг ана шундай ҳалол меҳнатини муносиб рағбатлантириш давлатимизнинг доимий эътиборида. Кейинги йилларда соҳа ходимларининг ойлик маошлари босқичма-босқич оширилмоқда. Жорий йилнинг ўзида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан ҳамда Тиббиёт ходимлари куни арафасида жами 95 нафар тиббиёт ходимларининг давлатимизнинг юксак унвон ва мукофотларига сазовор бўлгани соҳа ходимларининг шарафли ва масъулиятли меҳнати давлатимиз ва халқимиз томонидан нечоғлик юксак эътироф этилаётганининг яқол исботидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтаётган «Йилнинг энг яхши шифокори» танлови ҳам тиббиёт ходимларининг меҳнатини қадрлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, тизимда орттирилган илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Танлов бу гал ҳар йилгидан кўра ҳам юқори савияда ва кенг миқёсда ўтказилди. Бу йил биринчи марта 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Жорий йилда танловда тиббиёт ходимлари билан бир қаторда илк бор тиббиёт илм-фани ривожига муносиб улуш қўшаётган олимлар, тадқиқотчилар ҳамда фармацевтика соҳаси вакиллари ҳам иштирок этди. Яъни, «Йилнинг энг яхши профессори», «Йилнинг энг яхши изланувчи-тадқиқотчиси», «Йилнинг энг яхши илмий ходими», «Йилнинг энг яхши доценти», «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» номинацияларида тиббиётнинг долзарб масалалари бўйича самарали изланиш олиб бораётган, тиббий таълимда яхши натижаларга эришаётган олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилди.

Тадбирда тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони, диплом, статуэтка, эсдалик совғалар ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг