Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгиҳаёт тумани ҳокими эҳтиёжманд оила бошлиғини иш билан таъминлашни ваъда қилди

Янгиҳаёт тумани ҳокими эҳтиёжманд оила бошлиғини иш билан таъминлашни ваъда қилди

Бугун, 27 январь куни Янгиҳаёт туман ҳокими Ҳаёт Иногамов «Ташаббус» маҳалла фуқаролари билан учрашди. Учрашув давомида фуқаролар уй-жой, соғлиқни сақлаш, ишсизлик масалалари бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Фуқаролардан бири, Шаҳноза Мирсаидова турмуш ўртоғи ишсизлиги, ўғли ва келини тўлов-шартномаси асосида ўқиши ва бир нафар фарзандлари бўлиб, бола пулига эҳтиёж борлигини маълум қилди. Туман ҳокими фуқаронинг мурожаати бўйича амалий ёрдам кўрсатилиши, шунингдек, турмуш ўртоғи тез орада иш билан таъминланишини таъкидлади.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари томонидан оилавий поликлиника муаммоси кўтарилди. Яъни маълум бўлишича, фуқароларнинг ҳозирда доимий мурожаат қилишлари учун оилавий поликлиникалари йўқ. Туман ҳокими Наврўз байрами арафасида маҳалла фуқаролари учун янги ва замонавий оилавий поликлиника ишга тушишини хабар қилди.

Сайёр қабулда коммунал соҳа бўйича кузатилаётган бир қатор муаммолар хусусида ҳам сўз борди. Ходимлар ҳозирда муаммони бартараф этиш мақсадида, мурожаатчи фуқаролар билан масалани ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг