Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразм вилояти ҳокими ҳам ўз лавозимида қолди

Хоразм вилояти ҳокими ҳам ўз лавозимида қолди

Фото: «xorazm.uz»

Хоразмда олтинчи чақириқ Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчисининг ўринбосари О.Абдураҳмонов президент Шавкат Мирзиёев томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзод, 22-Ўртаёп сайлов округидан сайланган депутат Эрманов Фарҳод Уразбоевичнинг номзодини халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди. 

Сессияда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари раҳбарлари президент томонидан Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган Фарход Эрманов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди, деб хабар бермоқда вилоят матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг