Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Фото: «Xs.uz»

Бугун, 22 октябрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Машъал Тожибоевнинг номзоди шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Машъал Тожибоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Хонобод шаҳрининг аввалги ҳокими Мусахон Мамадалиев шу йилнинг сентябрь ойида пневмонияга чалиниб вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг