Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хива ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди

Хива ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоилович «иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» сабабли интизомий жазога тортилди. Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 12 ноябрь куни тегишли фармойишга имзо чекди.

Темур Давлетов Меҳнат кодексининг 181 моддаси 2 бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Темур Давлетов мазкур лавозимга 2020 йилнинг декабрида тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг