Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Халқимизнинг харид қобилиятини ошириш керак» — Шавкат Мирзиёев

«Халқимизнинг харид қобилиятини ошириш керак» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар кенгашидаги чиқиши давомида янги иш ўринлари борасида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа мутасаддилар олдига талаб қўйди.

— Иқтисодиётнинг ривожи халқнинг харид қобилияти билан бевосита боғлиқ. Бунинг учун аҳолининг даромадини оширишимиз керак. Олдимизда фақат битта йўл бор — тадбиркорликни ривожлантириш.

Ҳокимлар, ташаббус билан чиқиши шарт. Керак бўлса, менинг олдимга ўз муаммоларини қўйишсин, мана шу ишни бажариб берсангиз, мана бундай ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Шунча иш ўрни яратамиз, десин, мен хурсанд бўламан.

Йиллар давомида қилган ишимиз фақат Самарқанд шаҳрининг асфалтини янгилаш ва кўчасини ёритиш бўлди. Шу ишларни бажариб, қарсак чалиб юравердик.

Вазирлар Тошкентни қоровуллаш учун ишга кирмаган, Самарқандда қолиб, қандай ишлар амалга оширилади, қанча иш ўрни яратилади, халққа ҳисобот беради, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг