Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ ва армия бирлиги — Хатирчида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берилди (фото)

Халқ ва армия бирлиги — Хатирчида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берилди (фото)

4 апрел куни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Навоий вилояти ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарияти билан ҳамкорликда Хатирчи туманида ташкил этилган ֿ«Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази» орқали 70 та оғир турмуш шароитидаги оилаларга кўмак берилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.

Тадбирда оркуг қўмондонлиги, туман ҳокимлиги, Хатирчи тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, Халқ қабулхонаси вакиллари, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Мамлакатимизда карантин тадбирлари ўтказилаётган бир пайтда Хатирчи туманидаги 20 га яқин қишлоқларда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлғиз кексалар холидан хабар олинди. Халқ ва армия бирлиги намоён бўлди.

Шароити оғир оилалар ҳарбийлар билан суҳбатда ҳар бир фуқаро ҳаёти ва соғлиғи давлат ва Президент ҳимоясида эканлигига ишонч ҳосил қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий ҳарбий округи Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг