Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вилоятларда қуриладиган уй-жойлар сони ва нархи маълум қилинди

Вилоятларда қуриладиган уй-жойлар сони ва нархи маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасида селектор йиғилиши ўтказмоқда. Мажлис давомида қайси вилоятда қанча уч-жой қурилиши ва нархи қанча бўлиши маълум қилинди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, йил давомида 54 минг уй-жой қурилади. Шундан:

Қорақалпоғистонда – 2 290 та,

Андижонда – 4 665 та,

Бухорода 3 220 та,

Жиззахда – 1 670 та,

Қашқадарёда 3 710 та,

Навоийда 1 836 та,

Наманганда 4 025 та,

Самарқандда 4 479 та,

Сурхондарёда 3 989 та,

Сирдарёда – 1 414 та,

Тошкент вилоятида – 4 046 та,

Фарғонада – 4 530 та,

Хоразмда 3 016 та

Тошкент шаҳрида 7 556 та.

Давлат раҳбари қуриладиган уй-жой ҳақида шундай деди:

«Биз бугунги кунга қадар бунақа ҳажмдаги қурилиш дастурини амалга оширмаганмиз.

Шунинг учун, ҳар бир вилоят ҳокими уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши керак ва бугунги йиғилишда ишларни қандай ташкил этиш юзасидан ҳисобот беради.

Энг катта масала – бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар буни ичига кирмагани ҳам, рост».

Президент шу билан биргаликда вилоят ва туман ҳокимларидан уй нархининг бир квадрат метри 4 миллион сўмдан ошмаслиги учун барча зарур чораларни кўришни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг