Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйидан қувиб чиқарилган онага фарзанди қайтарилди

Уйидан қувиб чиқарилган онага фарзанди қайтарилди

Фото: «Unicef.org»

Бухорода турмуш ўртоғининг уйидан қувиб чиқарилган аёлга МИБ Бухоро тумани бўлими аралашуви билан вояга етмаган боласи қайтарилди. Бошқарма давлат ижрочиси Асилбек Қандаҳоровнинг «Хабар»га маълум қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида 22 ёшли Ф.Ҳ. оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи Б.А. томонидан уйдан мажбурий равишда қувиб чиқарилган. Онанинг қаршилигига қарамай, вояга етмаган фарзанди ундан тортиб олиб қўйилган.

Ф.нинг фарзандини ўз тарбиясига олиши учун қилган хатти-ҳаракатлари зое кетган. У МИБ Бухоро тумани бўлимига мурожаат қилган. Давлат ижрочиси томонидан Б.А.га болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида бир неча марта огоҳлантириш хатлари юборилган. Шунга қарамай, ота фарзандини онасига топширишдан бош тортиб келган. Орадан икки ой ўтгач, ижро ҳужжатлари фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига оширилган ҳамда суд боланинг она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган. Ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган бола онасига қайтарилган.

Маълум бўлишича, Ф.Ҳ. турмуш қурганидан буён оилада камситилиб келинган ва унга яшаб кетиши учун ҳеч қандай имкон берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг