Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ука опасига жигарини берди

Ука опасига жигарини берди

Фото: ССВ матбуот хизмати

8 соат давом этган операцияда қўшработлик 48 ёшли бемор аёлга ўз укасининг жигари кўчириб ўтказилди, деб хабар бермоқда ССВ.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Medical Park» тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилди.

Бемор Саида Нурмуродова – 48 ёшда. Қўшработ туманидан. Бундан 3 йил аввал унга оғир хасталик —  жигар циррози ташхиси қўйилган. Шундан сўнг вақти-вақти билан консерватив муолажалар олиб келган.

Бироқ даво чоралари кутилган натижа бермагач, ушбу университет клиникаси мутахассисларига мурожаат қилган. Касаллик терминал босқичга ўтгани сабабли уни ҳаётга қайтаришнинг ягона усули сифатида жигар кўчириб ўтказиш амалиёти тавсия этилган.

Тиббий текширувлардан сўнг беморнинг 1977 йилда туғилган укаси Аслиддин Алимов жигарининг бир бўлагини кўчириб ўтказиш учун барча кўрсаткичлар мос келган.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида бажарилган операция 8 соат давом этди. Ҳозир бемор ҳамда донорнинг аҳволи яхши. Уларнинг ҳар иккаласи шифокорлар томонидан тиббий назоратга олинган ва керакли тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.

Режага кўра, турк мутахассислари билан имзоланган меморандум доирасида мазкур клиникада яқин келажакда йилига 50 га яқин жигар трансплантацияси амалиётини бажариш имконияти яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг