Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucellдан навбатдаги экоакция: Термизда 1070 та дарахт экилди (видео)

Ucellдан навбатдаги экоакция: Термизда 1070 та дарахт экилди (видео)

Ucell компанияси томонидан Термизда 1070 та дарахт, жумладан 500 туп ҳинд настарини, 500 туп каталпа ва 70 туп багрянник кўчатлари экилди.

Ушбу мавсум дарахт экишга жуда бой бўлди. 2021 йил бошидан буён Ucell 1720 та дарахт экиб, учта экоакцияни ўтказишга улгурди.

Биринчи акция Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган Ахборот технологияларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган 3-сонли мактабга ўтказилди. Наврўз байрами арафасида 170 туп настарин ниҳоллари, 40 та павловния ва 10 та каштан кўчатлари экилди.

Ўтган ҳафта Қаршида яна бир акция ташкил этилди ва 500 та қарағай экилди.

Термизнинг Ислом Каримов, Истиқлол, Баркамол авлод ва Ат Термизий кўчаларида Ucell дан мингта янги кўчатлар экилди.

Бобир Хасанов, «Ucell -Термиз» минтақавий офис директори:

— Бу Ucell томонидан Термизда ўтказилаётган иккинчи экологик акциядир. Ўтган йили шаҳар, ҳозирда илдиз отган ва биринчи баргларини чиқарган, 1200 каштан билан бойиган.  

Асадулло Файзуллаев, Термиз шаҳар ободонлаштириш бўлими муҳандиси:

— Кўкаламзорлаштириш масаласи Ўзбекистон халқи учун янгилик эмас, балки маданиятнинг ва давлат сиёсатининг бир қисми. Ucell компанияси каби масъулиятли ташкилотлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиб, хайрия эко акцияларини ташкил этаётгани ва дарахтлар экаётганини одамни ҳурсанд қилади. Ишончим комилки, Ucell амалиёти яхши намунага айланади ва фуқароларнинг табиий ресурсларни сақлаш учун жавобгарлигини оширади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг