Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 «Туркистон» саройи атрофидаги дарахтларга нега белги қўйилгани айтилди

 «Туркистон» саройи атрофидаги дарахтларга нега белги қўйилгани айтилди

Фото: Фото: Facebook / Мирзаёр Эркин

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри «Туркистон» саройи атрофидаги дарахтлар махсус белгига олингани, улар кесилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Давлат экология қўмитаси ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Қўмитанинг маълум қилишича, Тошкент шаҳри марказий кўчаларидаги дарахтлар ҳолатини аниқлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган. Мазкур гуруҳ айни вақтда Алишер Навоий кўчаси бўйлаб табиий омиллар ёки ўсимлик зараркунандалари таъсирида зарарланган, ўзининг биологик ёшини ўтаб бўлган, турли коммуникацияларга таҳдид солаётган дарахтларни ўрганиб, махсус белгилар қўйган.

«Белги остига олинган дарахтлар аниқ кесилади деган фикрлар ноўрин бўлиб, аксинча, мазкур дарахтларни даъволаш бўйича чора-тадбирлар белгиланади. Бунда ҳар бир дарахтга индивидуал ёндашиб, имкон қадар сақлаб қолиш, янги кўчатларни экиш режалаштирилган», – дейилади қўмита хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг