Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Турдимов уйлантириб қўйишни ваъда берган этикдўз оила қурди

Турдимов уйлантириб қўйишни ваъда берган этикдўз оила қурди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Иштихон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаро Ойбек Мадатовнинг мурожаатини эшитиб, унга ногиронлик аравачаси ва сигир беради. Шунингдек, пойабзал устахонаси қуриб бериб, уйини ҳам таъмирлаттиради.

Ўша учрашувда вилоят ҳокими Ойбек Мадатовни ҳатто уйлантириб қўйишга ҳам ваъда берганди.

Аслида, ушбу фуқаро ҳокимга ногиронлик аравачаси берилмаётгани ҳақида масъул шахслар устидан шикоят қилиб келганди. Эркинжон Турдимов «Ия, ҳозир берамизда аравани», дея масъулларга «араванг борми?», деб савол беради. Ҳоким ижтимоий ҳимоя соҳаси вакилларидан бирини чақириб, «кўз олдимда ўтказ аравага, олиб келиб қўйсанг бўлмайдими 2−3 та арава, ҳозир бер», дейди.

Ҳоким  янги пойабзал устахонаси қуриб, ичини аслаҳалар билан тўлдириб берилишини айтганда, Ойбек Мадатов «ҳоким бува, мени ҳижолат қилиб юборяпсиз», дейди Турдимовга.

Вилоят раҳбари ундан «хотининг борми? Қачон уйланасан?», деб сўрайди. «Насиб бўлган вақтда уйланамизда», дея жавоб қайтарди Ойбек Мадатов. Ҳоким бирйўла уни уйлантиришини айтади. «Э, қўйинг-э ҳоким бува, ўзимни қорнимни зўрға тўйғизаман, хотинимни қандай боқаман», дея жавоб беради фуқаро. «Тўхтаб тур, каллани қотирма» дейди ҳоким ва масъулни тайинлаб, «сиз бунга қиз топасиз» дейди...

Шу тарзда Ойбек Мадатов ҳам аравачали, ҳам ишли бўлди. Уйи таъмирланиб, бир сигирли бўлди. Яқинда эса оила қуриб, уйланди ҳам!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг