Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда уй-жой нархлари йил бошидан буён 8-12 фоизга қимматлади

Тошкентда уй-жой нархлари йил бошидан буён 8-12 фоизга қимматлади

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари  2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгаришини таҳлил қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони 2022 йил 7 ойида салкам 49 минг тани ташкил этди (бу Республика бўйича тузилган битимларниниг  27 фоиз) ва ўтган йилнинг мос даврига (48,3 минг) нисбатан деярли ўзгармади. 

Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилнинг июл ойида Тошкент шаҳрида эски уйлар нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 12 фоизга, янги уйлар эса 8,3 фоизга ошди.

Қайд этилишича, жорий йил май ойидан бери бирламчи бозорда ҳам (1 м.кв. учун майдаги 943,6 дан июлда 919,9 АҚШ долларига), иккиламчи бозорда ҳам (891,1 дан 882,6 АҚШ долларига) нархлар тушиб келмоқда. 

Жумладан, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо-Улуғбек,  Чилонзор ва Юнусобод туманаларида уйлар нархлари Тошкент шаҳри бўйича ўртача нархидан (янги уйлар - 1 м.кв. 957,2 АҚШ доллари, эски уйлар - 888,3 АҚШ доллари) юқори. Энг паст нархлар эса Бектемир ва Сергели туманларида кузатилган.

«Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархларнинг ошиши қурилиш компаниялари ва мулк эгаларининг инфляция ва сўм алмашув курси бўйича кутилмалари билан изоҳланиши мумкин», – дейилади эксперт таҳлилида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг