Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда дарахтларнинг аёвсиз кесилиши ҳодисаси ўрганилмоқда

Тошкентда дарахтларнинг аёвсиз кесилиши ҳодисаси ўрганилмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкентнинг Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчасида 81 дона дарахтлар кесилиши ҳолати содир бўлган эди. 

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, ҳолат давлат назоратига олинди. Пойтахт ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамда барча алоқадор ташкилот ва идоралар таркибида ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ қисқа муддатда шаҳримиз иқлими ва ландшафтига мос келадиган серсоя дарахатлар экиш орқали дарахтзорнинг қайта тикланишини таъминлайди.

Кўчат экиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари маҳаллий аҳоли хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу ҳолат бўйича қонунбузарликларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

«Ишларнинг бориши ва ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот бериб борамиз»- дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда дарахт кесишга мораторий жорий этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг