Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи вазифасидан озод этилди

Тошкент вилояти СЭОМ бош врачи вазифасидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео «қаҳрамони» Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.

Бош врач Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.

Айни пайтда агентлик томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш, иш самарадорлигини ошириш, ҳудудда санитария ва эпидемиология ҳолатини янада яхшилаш каби вазифаларга  қатъий эътибор қаратилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг