Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Топганимиз ёзда сув сотиб олишга кетади» — қашқадарёликлар Зойир Мирзаевга арзини айтишди

«Топганимиз ёзда сув сотиб олишга кетади» — қашқадарёликлар Зойир Мирзаевга арзини айтишди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қашқадарё  вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Зойир Мирзаев раҳбарлигида фуқаролар мурожаатларига доир йиғилиш ўтказилди. Унда бир неча бор мурожаат қилган фуқароларнинг ўзлари ҳам чақирилиб, масъуллар билан юзма-юз ҳолатда масалаларга ойдинлик киритилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ичимлик суви масаласида вилоят ҳокимига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаатлар кўп келган:

—  Қишлоқ аҳлини қуятурайлик, шаҳарда аҳоли ичимлик сувини қай азобда истеъмол қилиши «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ масъулларига маълум бўлмаса-да, аҳолига маълум... Яна ҳовузига сув сотиб олиб, ҳовлисига ўрнатилган сув келмайдиган жумракка сув тўлови учун ҳам жамият ходимлари билан тортишишга тўғри келади;

— Қарши шаҳри «Беклар» маҳалласига келинг, Зойир Тоирович. Неча йилдан бери сувни сотиб оламиз. «Сувоқова» бошлиғи сув машиналари билан келишиб олган чоғи, кранда сув йўқ, сувчи машинада сув бор. Топганимиз ёзда сув сотиб олишга кетади. Ўзингиз масъулларга билдирмасдан маҳалламизга келинг, ҳоким бува (таҳрирсиз).

Йиғилишда Қашқадарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхоналари ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг қабулига келиб тушган мурожаатларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши бўйича қабулхона мудири М.Эшназаровнинг ахбороти ҳам тингланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг