Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Туркияга борувчиларни контрабандадан огоҳликка чақирди

ТИВ Туркияга борувчиларни контрабандадан огоҳликка чақирди

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг Туркия божхона ва чегара назорат пунктларида, жумладан, аэропортларда Туркия ҳудудига белгиланган меъёрдан кўпроқ миқдорда тамаки ва алкогол маҳсулотларини олиб киришга уриниш фактлари бўйича қўлга олиниш ҳолатларга эътибор қаратган.

Шу муносабат билан Туркия ҳудудида белгиланган меъёрдан ортиқ тамаки ва алкогол маҳсулотларини олиб кирган шахсларга нисбатан Туркия Жиноят кодекси “Контрабанда” моддаси бўйича жиноий иш очилади. Суд Қарорига мувофиқ мазкур шахслар жиноий иш содир этган деб ҳисобланади ва уларга нисбатан олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва маъмурий жарима тўлаш жазолари қўлланилади.

Суднинг якуний қарори чиққунга қадар Туркия ҳудудидан депорт қилинган ва суд ҳукмига кўра айбдор деб топилган шахслар Туркия ваколатли органларининг маълумотлар базасига қидирувдаги шахс сифатида киритилади ва давлат чегарасини кесиб ўтиш чоғида қўлга олинади.

Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамюртларимизни тамаки, алкогол ва бошқа маҳсулотларни олиб кириш бўйича Туркия божхона қоидаларига амал қилишга чақиради.

Қуйида Туркия қонунчилигига мувофиқ айрим товарларни олиб кириш учун ўрнатлган меъёрлар илова қилинади.

Туркияга 18 ёшдан ошган фуқаролар томонидан божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлган маҳсулотлар:

а) Тамаки маҳсулотлари:

1. Сигаретлар – 600 дона

2. Сигариллалар (ҳар бир сигарилланинг оғирлиги 3 граммдан ошмаслиги керак) – 100 дона.

3. Сигаралар – 50 дона.

4. Кесилган тамаки (200 дона сигарет қоғози билан) – 250 грамм.

б) Алкогол ва алкогол маҳсулотлари:

1. Таркибида алкогол 22%дан юқори бўлган алкогол ва алкогол ичимликлари – 1 литр.

2. Таркибида алкогол 22%дан кам бўлган алкогол ва алкогол ичимликлари – 2 литр.

c) Косметика маҳсулотлари:

1. Максимум 600 мл. – ҳожатхона суви, одекалон, лаванда, атир ёки лосон, тери учун 5 та восита, макияж учун восита.

д) Озиқ-овқат маҳсулотлари:

1. Чой – 1 кг.

2. Тайёр эрийдиган кофе – 1 кг.

3. Қаҳва – 1 кг.

4. Шоколад – 1 кг.

5. Шакардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари – 1 кг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг