Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди

ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди

Фото:«Xabar.uz»

Саудия Арабистони ОАВ берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 16 октябрь куни Мадина округининг Ал-Аҳал туманида 39 нафар йўловчиси бор автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автобус оғир юк машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида 35 киши вафот этди, 4 та йўловчи жароҳат олди ва касалхонага ётқизилган. Саудия Арабистони тегишли органлари ва Қизил ярим ой бошқармасининг вакиллари ҳодиса сабаблари юзасидан текширувларни бошлади.

Вафот этганлар Саудия Арабистонида яшовчи Осиё ва араб мамлакатларидан келган экспатриантлар эканини хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги дипломатик ваколатхоналарига мазкур ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг