Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Темир йўл поездини гаровга олган шартли террорчилар зарарсизлантирилди

Темир йўл поездини гаровга олган шартли террорчилар зарарсизлантирилди

Фото: Миллий гвардия

Сурхондарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан Термиз туманидаги Учқизил темир йўл станциясида «Террорчилар томонидан темир йўл транспортида гаровга олинганларни озод этиш ва террорчиларни зарарсизлантириш» мавзусида Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлари ўтказилди.

Caption

Махсус-тактик ўқуви барча бўлинмаларни юқори жанговар шайликка келтиришдан бошланди. Бўлинмалар тайёрлиги ҳақида маълумотлар олингандан сўнг вазифани биргаликда бажаришга киришдилар.

Бунда бўлинмаларнинг узоқ масофаларга сафар юриш кўникмаларини ошириш учун ҳаракат давомида сунъий тўсиқлар яратилди ва уларни бўлинмалар муваффақиятли забт этиб, белгиланган марраларга ўз вақтида етиб бордилар.

Фото: Миллий гвардия

Даставвал юзага келган вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш мақсадида, террорчилар билан музокаралар олиб борилди. Музокаралар ижобий натижа бермагач, махсус бўлинмалар вазиятга ҳар томонлама аниқлик киритган ҳолда қарор қабул қилдилар.

Уйғунликдаги ҳаракатлар натижасида ишғол қилиш орқали гаровдагиларни озод этиш ва шартли террорчиларни зарарсизлантиришга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг