Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарафлар келишгач, МИБчига иш қолмади

Тарафлар келишгач, МИБчига иш қолмади

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг тегишли ижро варақасига  кўра  «Premium Stone Supply» МЧЖдан  АТБ «Асакабанк» банк фойдасига 11 млрд. сўмдан кўпроқ қарздорликни ундириш, ундирувни эса кредит учун гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш белгиланган эди.

Ижро ҳужжати МИБ Яккасарой туман бўлимига тушгач, давлат ижрочиси енг шимариб ишга тушди.  Аввалига  қарздорга ихтиёрий муддат берди: бизниям, ўзингниям қийнамай қарздорликни тўлаб қўйинг, оғайнижон, деган маънода.

Берилган муддат давомида ҳеч қандай ўзгариш бўлмагач, мажбурий ижро жараёнининг навбатдаги босқичига ўтилди. Яъниким, гаровдаги мулклар ҳатланиб, сотувга чиқариш тадориги кўрила бошланади. Бу осонмас: мулклар  мўлжалланган нархга кирадими, то сотилгунча қанча вақт кетади - аввалдан ҳатто башорат қилиш қийин. Бу ёқда ҳақдор (ҳаммаси бўлмасаям аксарияти!) қисталанг қилишни қўймайди: бизнинг иш нима бўляпти, ака, тезлатворинг, илтимос...

Йўқ, бу сафар ортиқча ғурбатга ўрин қолмади. Ҳақдор ва қарздор келишув шартномаси имзоладики, мазкур ҳужжат МИБ ходимига ортиқча иш қолдирмади. Рост-да, тарафлар келишволгач, МИБчи нимаям қиларди? Шартта ишни тамомлаб, кейингисига ўтади-да.

Айтганча, МИБ ходими мазкур иш  юзасидан «қуруқ келиб, қуруқ кетмади»: «Premium Stone Supply» МЧЖдан давлат фойдасига 116 млн. сўм давлат божи тўлиқ ундиргач,  ижро иши амалда тамомлади.

Дарвоқе, МИБ ходимлари ижро ишлари келишув билан якунига етишини дуо қилиб кутади. Чунки, муроса наинки тарафлар, балки ижрочининг ишини ҳам енгиллаштиради-да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг