Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёнинг 5 туманида ҳоким алмашди

Сурхондарёнинг 5 туманида ҳоким алмашди

19-20 сентябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг 5 та туманида — Бойсун, Қумқўрғон, Шўрчи, Сариосиё ва Узун туманларида ҳокимлар алмашди.

19 сентябрь куни Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Бойсун тумани ҳокими вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Сариосиё тумани ҳокими Асқарали Жўраев тайинланган.

Шу куни Нормўмин Чориев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Қумқўрғон ҳокими лавозимидан кетган. Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Раҳматулло Гаппаров тасдиқланган. Вилоят ҳокимига 2 ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Бугун, 20 сентябрь куни Ботир Алимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Шўрчи ҳокимлигидан озод қилинган. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Худойберганов унинг ўрнига тайинланган.

Шунингдек, Бойсун тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўктам Тўраев Сариосиё тумани ҳокими бўлган.

Шу кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Баҳром Турсунов Узун тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг