Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда бўрини терисини шилган шахс жаримага тортилди

Сурхондарёда бўрини терисини шилган шахс жаримага тортилди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда «Сангардак» маҳалласида номаълум шахслар томонидан бўрининг териси шилиб олинаётгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Сангардак» маҳалласида яшовчи фуқаро Т. Ф. томонидан содир этилгани маълум бўлди.

Фуқаро Т.Ф бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддаси ва «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17,27-моддалари талабини бузганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.

«Шундан сўнг бу каби ҳолатлар яна содир этилмаслиги учун «Сангардак»  маҳалласи аҳоли вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга табиий муҳитда яшаётган ёввойи ҳайвонларни овлаш, уларга зиён етказиш тегишли қонунларга асосан жавобгарликка тортилиши батафсил тушунтирилди», дейилади Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг