Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Совуқ давом этадими? 8 декабр кундузи учун маълумот

Совуқ давом этадими? 8 декабр кундузи учун маълумот

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3° совуқ-2° илиқ, шимолда 4-9° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат 0-2° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг