Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сизнинг гапингиз келмайди бу ерга» — аҳоли президентга муаммоларини айтди

«Сизнинг гапингиз келмайди бу ерга» — аҳоли президентга муаммоларини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.

Унда қайд этилишича, ташрифнинг иккинчи кунида президент шаҳардаги «Бунёдкор» маҳалласига боради ва у ерда мутасаддилар билан гаплашади. Маҳалла раисининг жавобларидан кўнгли тўлмаган президент аҳоли шароитлари билан янада яқин танишиш мақсадида маҳалла оралаб пиёда кетди.

Йўл бўйлаб пиёда бораркан президент Шавкат Мирзиёев йўналишни ўзи хоҳлаган томонга бурди ва йўлга пешвоз чиққан одамлар олдига борди. Йиғилганлар билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Маҳалла аҳли ҳам ўз президентидан хурсандчилиги, ҳаяжони ва ҳатто муаммоларини ҳам яширмади.

«Сизнинг гапингиз келмайди бу ерга» — деди аҳоли вакилларидан бири.

«Шунинг учун ҳам шахсан ўзим келдим маҳаллангизга», — дея жавоб қайтарди президент. — «Бу маҳаллада сув йўқлиги, йўл йўқлиги, иш ва шароитлар йўқлигини билиб келдик. Кўрасиз ҳали, бу ерда ўзгаришлар бўлади».

Аҳолининг муаммоларини тингларкан, президент бу масалалар ечими албатта ижобий ҳал қилинишини айтиб, «агар ўзим кўрмасам, менга бу ҳақда айтишмасдиям, кўрсатишмасдиям» деди. Маҳалла вакилларидан 6 ойдан кейин қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида хат ёзишларини сўради.

«Махсус ракурс» кўрсатувининг тўлиқ шаклини қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, президент ташрифидан кейин бу маҳаллада катта қурилишлар бошланиб кетган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг